Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева АОКАда бўлиб ўтган брифингда фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоб берди.
Мурожаатлардан бирида 62 ёшли фуқаро ёлғиз яшаши, яқинда бахтсиз воқеа сабабли ногирон бўлиб қолганини айтиб, ёлғиз яшовчи ногиронларга маҳалла томонидан ҳар ой бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нималардан иборат экани, уларни олиш учун кимга мурожаат қилиши кераклигини сўраган.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги «Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 237-сонли қарори 2 иловасида келтирилган Низом талабларига кўра, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда тиббиёт бирлашмалари томонидан хонадонларни бирма-бир айланиб чиқиш, жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда берилган маълумотлар ҳамда кексалар ва ногиронларнинг мустақил равишдаги мурожаатлари асосида амалга оширилади.
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлар тоифасига 60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари киритилиши кўзда тутилган.
Юқорида келтириб ўтилган Қарорнинг 1-иловасида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлар рўйхати келтириб ўтилган. Улар қуйидагилар:
3 кг ун;
1 кг гуруч;
0,5 кг гречка ёрмаси;
0,5 кг макарон;
1 кг мол гўшти;
1 кг хонаки парранда гўшти;
200 грамм сариёғ;
15 дона тухум;
1 кг қанд ёки шакар;
1 литр ўсимлик ёғи;
200 грамм қуруқ чой;
100 грамм атир совун;
200 грамм кир совун;
150 грамм кир ювиш порошоги;
8 дона катта ёшдагилар учун таглик газмол.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 307-сон қарорига асосан, карантин вақтида қўшимча равишда қуйидаги маҳсулотлар ҳам берилиши назарда тутилган:
10 дона бир марта ишлатиладиган стерил ниқоб;
10 дона бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоп;
250 миллилитр суюқ ёки гель ҳолидаги антисептик;
100 грамм антибактериал совун.
Сизга мазкур озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотларни олиш учун ўзингиз яшаб турган фуқаролар йиғинига ўрнатилган тартибда мурожаат қилишингиз тавсия этилади», деди Саодат Боймирзаева.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, феврал ойининг биринчи беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Россия томонидан мамлакат банк тизими орқали йирик миқдорда пул ювилганини маълум қилди. Унинг айтишича, «қўшни давлат»дан бир банк орқали 7 трлн тенгедан ортиқ — тахминан $14 млрд маблағ ўтказилган.
Бу хабар Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков орқали расман эълон қилинди. Унинг айтишича, “музокараларни бошқа жойда ўтказиш ҳақида гапириш мақсадсиз”.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.