Беларус президенти Александр Лукашенко польшалик собиқ судя Томаш Шмидтга бошпана бериш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизматига яқин бўлган Telegramʼдаги «Пул Первого» канали хабар берди.
Томаш Шмидт Варшава маъмурий судининг иккинчи бўлинмаси судяси бўлган. 6 май куни Минскда ўтказилган матбуот анжуманида у лавозимидан воз кечиб, Беларусдан сиёсий бошпана сўраган. Шмидт ўшанда «Польша ҳукумати Беларус ва Россияга нисбатан адолатсиз ҳамда ғирром сиёсат олиб бораётганига» норозилик сифатида истеъфога чиққанини айтган эди.
Польша прокуратураси Шмидтни чет эл разведкасига алоқадорликда ва республикага зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этишда гумонламоқда.
«Тўғрисини айтсам, шокдаман. Қачонлардир бизда хоин бўлганди ва бу ҳам шунга ўхшаш воқеа», — дея судянинг қочиб кетганига изоҳ берди Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский. У полшалик собиқ чегарачи Эмил Чечкани эслаган — чегара хизмати ходими 2021 йил декабрда Беларусга қочиб ўтганди, 2022 йил мартда эса қочоқ Минскда ўлик ҳолда топилган.
Лукашенко судянинг қочиб кетишини «Польша ҳукуматига зарба» деб атаб, куч тузилмалари вакилларига Шмидтдан бохабар бўлиб туришни буюрган.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 6-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали миллий жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ноябрь ойидаги Russia Field сўровига кўра, можаро бошланганидан бери биринчи марта россияликларнинг аксарияти (53%) Украина билан зудлик билан музокараларни бошлаш ғоясини қўллаб-қувватлаган.
Чехия ТИВ раҳбари Ян Липавский Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида "Чехия, бошқа эркин давлатлар каби, Кремл томонидан шантаж қилинишига йўл қўймайди", деб ёзди.
Германиянинг Bosch концерни немис автосаноатидаги инқироз ва ҳайдовчиларга ёрдам бериш тизимлари ва автоном ҳайдаш учун дастурий ечимларга талабнинг камайиши сабабли ходимларини ишдан бўшатишга мажбур. Бу ҳақида ҳисоботлар Reuters компания баёнотига таяниб.