Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси ва мамлакат Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони бундай фикрни Украина матбуотига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг эслатишича, октябр ойида Украина икки мингга яқин ҳаво нишонлари томонидан ҳужумга учраган ва бу рақам ортиб бориш тенденцияси кузатилмоқда.
"Ҳаво нишонлари сони ортиб бормоқда, жанговар воситалар сони эса чекланган ва жуда қиммат. Менимча, бундай чоралар билан на Буюк Британия, на Европа давлатлари урушга тайёр бўлади. Ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилиятига эга етарлича F-16 самолётлари мавжудлигига қарамай, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини 2-3 ой ичида тўлиқ ишдан чиқариш мумкин", — деди Залужний.
Унинг айтишича, Ғарб давлатларида минглаб авиабомбаларини уриб тушириш учун етарли воситалар йўқ.
"Бугунги кунда бирор ЕИ давлатида ёки Буюк Британияда бошқариладиган авиабомбаларни уриб тушириш учун камида 5000 та Patriot ракеталари борми? Мен бунга шубҳа қиламан. Бундай ракеталар сонининг кўп бўлиши иложсиз, чунки уларни ишлаб чиқариш муаммоли ва нархи жудаям қиммат", — дея қўшимча қилди собиқ бош қўмондон.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 6-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали миллий жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Чехия ТИВ раҳбари Ян Липавский Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида "Чехия, бошқа эркин давлатлар каби, Кремл томонидан шантаж қилинишига йўл қўймайди", деб ёзди.
Германиянинг Bosch концерни немис автосаноатидаги инқироз ва ҳайдовчиларга ёрдам бериш тизимлари ва автоном ҳайдаш учун дастурий ечимларга талабнинг камайиши сабабли ходимларини ишдан бўшатишга мажбур. Бу ҳақида ҳисоботлар Reuters компания баёнотига таяниб.