«Ливерпуль» икки сабабга кўра Килиан Мбаппени харид қилмоқчи

«Ливерпуль» икки сабабга кўра Килиан Мбаппени харид қилмоқчи

“Ливерпуль” Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш учун “Реал” билан курашади.

Le Parisien нашрининг хабарига кўра, мерсисайдликлар “ПСЖ” форвардини икки сабаб билан сотиб олмоқчи. Биринчидан, 25 ёшли Мбаппе 2025 йилда шартномаси якунига етадиган Муҳаммад Салоҳга ўринбосар бўлади. Мисрлик футболчига Саудия Арабистони клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Иккинчидан, Мбаппе “Ливерпуль”га “Манчестер Сити” билан орадаги фарқни қисқартиришга ёрдам беради.

“Қизиллар” бош мураббийи Юрген Клопп 9 йилдан буён Килианни кузатиб келмоқда. Футболчи эса буни қадрлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!