Литва атом энергетикаси хавфсизлиги давлат инспекцияси Беларусь АЭС биринчи ва иккинчи блоклари фаолиятини тўхтатишни сўраб мурожаат этган.
Инспекция Беларусь томонидан иккинчи блокнинг совутиш реактори контури органик моддалар билан, биринчи энергоблокнинг циркуляцион контури эса радионуклидлар билан ифлослангани тўғрисидаги хабарларни тушунтиришни талаб этмоқда.
Шунингдек, реактор корпуси маҳкамлангани, аниқланган дефектлар ва тугалланмаган ишлар бўйича изоҳлар сўралган.
Инспекция аввалроқ АЭС учун танланган жойнинг сейсмик ва йирик авиакатастрофа оқибатлари бўйича тавсия этилган стресс-тестлар ва хавфсизликни баҳолаш бўйича қўйилган саволларга ҳам жавоб олмаган.
Эслатиб ўтамиз, Беларусда АЭС қурилишидан бошлаб унинг мақсади иқтисодий эмас, сиёсий эканлиги яширилмаган. Яъни Беларусь АЭСи орқали болтиқбўйи давлатлари, айниқса Литвани энергетик қарамликда ушлаб туриш мақсади бўлган.
Электр энергия генерациясининг альтернативалардан юқори таннархига қарамай, АЭС қурилиши учун Россиядан олинган кредит ҳеч қачон қайтарилмаслигини била туриб, Беларусь шу АЭСни қуришга Кремль тарафидан мажбур қилинган. Биринчи энергоблок ишга тушганидан буён ярим муддат вақтини ремонтда ўтказган, иккинчи энергоблок лойиҳада белгиланганидан қарийб икки йил кечикиб 2023 йил 13 май куни ишга туширилган.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.