Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб шиддат билан тарқалмоқда. Футбол оламида таниқли футболчилар, мураббийлар ва клуб президентлари COVID-19 вирусини юқтириб олиш ҳолати кузатилмоқда. Каталониянинг "Барселона" клуби футболчиси Лионель Месси ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди, дея хабар берди "qalampir.uz".
"Коронавирус пандемияси инсоният учун хавфли тус олганидан хавотирдамиз. Ушбу вирусни юқтириб олганлар, коронавирус сабаб ҳаёт билан курашаётганларга ёрдам беришни истаймиз. Уларнинг оила аъзоларига сабр тилаймиз. Коронавирусга чалинганларга бор кучимиз билан ёрдам берамиз.
Одамлар саломатлиги доимо биринчи ўринда туриши керак. Бундай вазиятда соғлиқни сақлаш ташкилоти ва давлат органларининг кўрсатмаларига риоя қилиш керак. Чунки бу, коронавирус билан самарали курашишнинг ягона йўли. Масъулиятли бўлиб, уйдан кўчага чиқмаслик вақти келди. Бундан ташқари, бу сизнинг яқинларингиз билан яхши вақт ўтказиш учун ажойиб имкониятдир. Бундай имкониятдан ҳар доим ҳам фойдаланолмаймиз. Бундай қийин вазиятни барчамиз бирдамлик билан енгиб ўтамиз", дейди Лионель Месси
Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар 162 654 киши коронавирусни юқтириб олган. 6069 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 76 219 киши касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.