Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бу ҳақда Ҳиндистоннинг NDTV Profit нашри маълум қилди.
Жанубий Америка форварди тур доирасида учта шаҳарга — Калькутта, Мумбай ва Делигa ташриф буюради. Саккиз карра «Олтин тўп» соҳибини кўришни истаганлар учун одам сонига қараб турпакетлар тайёрланган. Масалан, аргентиналик юлдуз билан учрашишни истаган бир мухлис 11 минг доллар тўлайди, тўрт нафарлик оила учун бу сумма 28 минг долларни ташкил этади, 10 нафардан иборат гуруҳ учун эса 107 минг долларга тушади.
Пакет нархига Месси билан учрашув, суратга тушиш имкони, Аргентина терма жамоаси футболкасининг автографли нусхаси, шунингдек, ҳужумчининг кўргазмали пенальтилар сериясини томоша қилиш ва кечки овқат киради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.