Латвия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари НАТО бош котиби бўлиш истагини билдирди

Латвия ташқи ишлар вазири Крисянис Каринс 2024 йилда, Йенс Столтенберг лавозимидан кетганида, НАТО бош котиби лавозимига сайловларда иштирок этишга умид қилмоқда.
Бу ҳақда Bloomberg Каринс вакили баёнотига асосланиб хабар бермоқда.
“Агар Латвия бош котиб лавозимига ўз номзодини қўйишга қарор қилса, Крисянис Каринс танловда иштирок этишга тайёр”, — дейилади нашр баёнотидан.
Мурожаатда, шунингдек, вазир Латвия бош вазири сифатидаги тажрибасига таянган ҳолда альянс ривожига ҳисса қўшиш ниятида экани таъкидланган.
Каринсдан ташқари, бошқалар ҳам Бош котиб лавозимига сайланиш истагини билдиришган. Масалан: Нидерландия Бош вазири Марк Рютте ва Эстониянинг амалдаги Бош вазири Кая Каллас.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).