Франциянинг йирик сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси – Lactalis Ўзбекистонда ҳам сотилган чақалоқлар учун мўлжалланган сут маҳсулотларининг айрим партияларини қайтариб олмоқда. Бу жараён жами 18 та мамлакатни қамраб олган.
Компания маълумотига кўра, гап дорихоналар ва супермаркетларда сотилган Picot брендидаги чақалоқлар сут маҳсулотларининг 6 та партияси ҳақида бормоқда. Маҳсулотлар таркибидаги хомашёда бактерияли келиб чиқишга эга сереулид токсини аниқланган. Ушбу модда болаларда қусиш ва ич кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Қайтариб олиш қарори Франциянинг болалар овқатланиши бўйича профессионал уюшмаси томонидан берилган огоҳлантирувдан сўнг қабул қилинган. Хабарга кўра, хавф омега-6 ARA ингредиенти билан боғлиқ бўлиб, у халқаро етказиб берувчидан олинган.
Lactalis вакили Ўзбекистон ҳам расмий равишда қайтариб олиш жараёнига киритилганини тасдиқлаган. Шу боис, мамлакатда сотилган айрим чақалоқлар сут маҳсулотлари ҳам текширув ва муомаладан чиқариш чораларига тушиши мумкин.
Мутахассислар ота-оналарни маҳсулот қадоқларидаги партия рақамларига эътиборли бўлишга, шубҳали маҳсулотларни истеъмол қилмасликка ва расмий тушунтиришларни кутишга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Lactalis 2017–2018 йилларда ҳам ифлосланган чақалоқлар сут маҳсулотлари сабабли халқаро миқёсда йирик можаро марказида бўлган. Ўшанда ўнлаб болаларда салмонелла аниқланган эди.
Ўзбекистонда мазкур маҳсулотлар бўйича расмий идоралар қандай чоралар кўраётгани ҳозирча очиқланмади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.