Бугун, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганини маълум қилинган эди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев янги маслаҳатчи бўйича шахсий мулоҳазаларини эълон қилди.
"Сирдарёда Сардоба сув омбори талофатидан жабр кўрган тадбиркорларга компенсация пулларини тўлиқ қоплаб бермаган, Президент Администрацияси топшириқларини ҳам бажармай, тадбиркорларни норози қилиб келган Ғофуржон Мирзаев Президентга маслаҳатчи бўлибди.
У давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи ҳисобланади. Очиғи мен ҳеч кутмагандим, "шок"даман.
Бу кишини тадбиркор ва фуқароларни норози қилиб келгани учун кўп танқид қилганман ва уларнинг Президентга яхши ва холис маслаҳатчи бўла олишига ишонмайман. Кўрамиз Ғофуржон Мирзаев янги лавозимидан фойдаланиб ўзини танқид қилганларга босим ўтказиб, ишдан четлатишни бошлайдими йўқми. Майли ўлмасак кўраверамиз", - дея ёзиб қолдирди фаол депутат.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.