Уҳандаги вирусология институти ходимаси Ши Чжэнли кўршапалаклар организмида 1,5 мингга яқин янги турдаги коронавирусларни аниқлади. Улардан бир қисми келгусида янги пандемияларга сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Big Picture Science podcast подкасти муаллифлари маълум қилишди.
Олимлар кўршапалакларни тутиб, уларнинг биологик маълумотларини йиғишган. Ҳаммаси бўлиб кўршапалаклардан олинган 15 мингга яқин сўлак, қон ва нажас намуналари таҳлил қилинган. Олимлар тадқиқот давомида намуналарнинг 10 фоизида 1,5 минг турдаги коронавирусларни аниқлашган. Бу вируслар институтда сақлаб қўйиш учун музлатиб қўйилган.
“Бу вируслардан аксарияти ҳеч қачон одамларга юқмайди, бироқ баъзиларида бунга мойиллик бўлиши мумкин. Ҳозирда улардан қайси бири одамга ўтиши мумкинлигини аниқлаш бўйича тажрибалар ўтказилмоқда”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, топилган баъзи коронавирусларга антитаналар Хитой жанубидаги қишлоқ аҳолиси қонида топилган. Бу эса янги турдаги SARS-CoV-2 коронавируси Уҳан шаҳридан эмас, балки кўршапалаклар кўплаб яшайдиган ғорлар яқинида жойлашган қишлоқ жойларидан тарқалган бўлиши мумкинлигидан дарак беради.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳали ўзини “кўрсатмаган”, бироқ келгусида бунга қодир бундай кўп миқдорда коронавируслар аниқлангани “секин ҳаракатга келувчи бомба” ҳисобланади. Ҳозиргача турли типдаги коронавируслар учта эпидемияга олиб келишга улгурди. Гап 2003 йилда атипик зотилжам келтириб чиқарган SARS, 2012 йилда авж олган Яқин Шарқ респиратор синдроми MERS ва 2019 йил охирида авж ола бошлаган ҳозирги SARS-CoV-2 коронавируслари ҳақида бормоқда
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.