Кулги бекати!.. (44-қисм)
Эр хотинига деди:
— Ҳадеб минғиллайверма! Ортиқча нарсаларга пул сарфлаяпсанмиш... Қани ортиқча нарсага пул сарфлаганим?
— Ўт ўчирадиган ускуна-чи? Кераксиз нарса эмасми ўша? Сотиб олганингизга олти йил бўлди, ҳали бирор марта фойдаланганимиз йўқ!
***
Йигит дорихонага кириб ҳиқичоққа қарши дори сўради. Сотувчи дори ўрнига унинг башарасига бир марта туширди-да, деди:
— Ана, энди ҳиқичоқ йўқолади!
— Бу нима қилганингиз? Ҳиқичоқ хотинимни тутаяпти, хотинимни!
***
Ёдгорлик қаршисида бир арман йигит туриб олганча сўзланарди:
— Эҳ, қандай чиройли арман-а! Жуда ёш кетибди бечора!
— Қанақа арман? Бу, ахир, Пушкин-ку!
— Нега Пушкин бўларкан? Ана, ёзиб қўйишибди: “ГАЗОН ЗАСЕЯН”
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).