Ўзбекистонда экстремизм ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Қонунчилик палатасининг 28 апрелдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига экстремизмга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси мамлакатда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, тажовускор уринишларнинг олдини олиш, ёшларни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишга қаратилган. Ҳужжат билан Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга экстремизмнинг олдини олиш, бу ҳақда хабар берган шахсларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, экстремистик ташкилотларни белгилаш тартибларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган нормалар киритилмоқда.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси экстремизмга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиради. Профилактика ишлари самарадорлигини оширади. Жамиятда тинчлик, тотувлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат муҳитини янада мустаҳкамлашга ҳуқуқий замин бўлади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
BBC мухбири маълумотига кўра, Польша томонидан россиялик археолог Александр Бутягиннинг Беларусьга топширилиши Украинада камида тушунмовчилик билан қабул қилинмоқда.