Кулги бекати!.. (43-қисм)

Кулги бекати!.. (43-қисм)

Капитан сержантдан сўради:

— Нега ҳарбий хизматга янги келганларни икки қатор сафлантириб, новчаларни олдинга, паст бўйлиларни орқага турғазиб қўйдингиз?

— Кечиринг, мен армияга келгунимча бозорда мева-чева сотиш билан шуғуллангандим.

 

***      

 

— Ошна, мунча хўрозинг дангаса бўлмаса?

— Э, асти сўрама! Ишонасанми, эрталаблари маҳалладаги хўрозлар қичқира бошласа, менинг хўрозим уларга жавобан бош ирғаб қўя қолади.

 

***

           

Театр ечиниш хонаси ходими томошабиндан сўради:

— Нега кетаяпсиз? Спектакл ёқмадими?

— Йўқ, жуда яхши экан.

— Балки актёрлар ёқмагандир?

— Улар ҳам ажойиб.

— Унда нега эрта кетаяпсиз?

— Қоронғи залда ёлғиз ўтиришга қўрқаман.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!