Кўкдала нимстанциясида ёнғин чиқди

Кўкдала нимстанциясида ёнғин чиқди

Ҳолат юзасидан расмийлар изоҳ берилди.

Маълумотларга кўра, 15-июнь 20:30 лар атрофида Кўкдала туманида жойлашган Кўкдала нимстанциясининг 10 кВа ўчириб-қўшиш ҳужраси (ячейкаси)да носозлик кузатилиб, қисқа туташув содир бўлган.

"Ижтимой тармоқларда акс этган "нимстанциядаги ёнғин" мазкур қисқа туташувнинг оқибатида юз берган. Айни пайтга келиб ёнғин тўлиқ ўчирилган. Электр таъминотида юзага келган носозликни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда", - дейилади "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ хабарида .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!