Куба пойтахтида кучли портлаш содир бўлди

Куба пойтахтида кучли портлаш содир бўлди

Куба пойтахти Ҳавана шаҳридаги «Саратога» меҳмонхонасида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Prensa Latina хабар берди.

Портлаш сабаби ҳозирча аниқ эмас. Тахминларга кўра, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Портлаш оқибатида меҳмонхонанинг бир қисми вайрон бўлган, яқин-атрофдаги автомобилларга шикаст етган.

«Саратога» меҳмонхонаси Куба ҳукумати биноси қаршисида жойлашган.

Меҳмонхона 1880 йилда қурилган ва 2005 йилда реконструкция қилинган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!