“Коррупцияни қабул қилиш индекси”да Ўзбекистон 126-ўринни эгаллади

“Коррупцияни қабул қилиш индекси”да Ўзбекистон 126-ўринни эгаллади

Transparency International ташкилотининг “Коррупцияни қабул қилиш индекси”да Ўзбекистон 2022 йил натижаларига кўра, 180 та давлат орасида 126-ўринни эгаллади. Ўзбекистон бу йилги рейтингда 31 балл олган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баллга юқоридир.

Ҳисоботда сўнгги йилларда Ўзбекистон коррупциянинг олдини олишни ўзининг устувор мақсадларидан бирига айлантиргани, шу муносабат билан коррупцияга қарши муассаса тузилиб, шаффофликни ошириш учун давлат харидлари бўйича онлайн платформа ишга туширилгани урғуланган.

Мазкур рейтингда Марказий Осиё минтақалари орасида Қозоғистон 101-ўринни, Қирғизистон 140-ўринни, Тожикистон 150-ўринни, Туркманистон 167-ўринни эгаллаган.

Рейтингда Дания 1-ўринга, Финландия ва Янги Зеландия 2-ўринга қўйилган. Жаҳоннинг энг коррупциялашган мамлакатлари қаторида эса Жанубий Судан, Сурия ва Сомали кабилар саналган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!