Коронавирусларнинг манбаи кўпинча кўршапалаклар бўлган. Нега?

A A A
Коронавирусларнинг манбаи кўпинча кўршапалаклар бўлган. Нега?

Хитойда янги коронавирус пандемияси давом этмоқда. Интернетда вирус тарқалишига кўршапалаклар сабаб бўлгани борасида гап тарқалган эди. Қуйида ушбу масалада тадқиқот ўтказган олимларнинг хулосаларини келтирамиз.

Эбола, SARS, қутуриш ва MERS вируслари. Ва катта эҳтимол билан шу кунларда Хитойни ларзага солаётган янги коронавирус Cорвид-19 ҳам. Бу касаллик вирусларини одамга кўршапалаклардан ўтиши аниқланган. Нега?

Тадқиқотлар шунга ишора қилмоқдаки, қўлқанотлилар туркумига мансуб кўршапалакларнинг организми бундай вируслар учун идеал инкубатор бўлиб хизмат қилар экан. Чунки бу жонзотларнинг иммун тизими жуда барқарор ва мустаҳкамки, унга тушган вирус бу муҳитда яшаб қолиш учун ўзи курашишига тўғри келади ва натижада вирус штаммлари «чиниқиб», янада кучлироқ бўлади ва мослашувчан тарзда ривожланади.

Натижада кўршапалакдан бошқа организмларнинг иммун тизими учун бу вируслар хатарли бўлиб етилади. Сабаби, бошқа ҳайвонлар ҳамда одамнинг иммун тизими кўршапалакникичалик чидамли эмас. Кўршапалак танасида ҳеч қандай ножўя таъсир кўрсата олмайдиган тожвирус бошқа исталган организмга тушса, унинг ҳужайраларига ҳалокатли таъсир қиладиган бўлиб қолади. Оқибатда патоген ўзгаришлар кучаяверади.

Бу жараён айнан қандай рўй беришини ўрганиш мақсадида Берклидаги Калифорния университети эпидемеколог олимлари кўршапалаклар ҳужайраларидаги вирусларнинг инфексион хоссаларини тадқиқ қилди. Улар Миср мева кўршапалаги (Rousettus aegyptiacus) ва Австралия қора учар тулкиси (Pteropus alecto) ҳужайраларидан олинган инфекцион вирус намуналари билан тажриба қилиб кўрди. Тажриба учун яшил мартишка маймунидан олинган ҳужайра намуналарининг кўршапалаклардан олинган вирусларга реакцияси кузатилди. Тадқиқот ҳақидаги мақола eLife платформасида эълон қилинди.

Аниқланишича, кўршапалакнинг иммун тизимини бу қадар кучли қиладиган энг муҳим молекуляр механизмлардан бири уларнинг танасида сигнал молекулалари, яъни интерферонлар фавқулодда тез ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ экан. Ўз навбатида, интерферонлар вирусга қарши жуда тезкор, деярли шу заҳоти реакция кўрсатади. Бунда кўршапалакнинг вирус билан зарарланган ҳужайраси вирусга қарши интерферон ишлаб чиқариши заҳоти унга қўшни бўлган бошқа ҳужайралар ҳам дарҳол ҳимоя режимига ўтади. Бундай механизм эса кўршапалакларнинг ўзида бор холос, тажриба учун олинган яшил мартишка маймунларида эса у йўқ.

Парадокс шундаки, аввал бошда ўша интерферон вирусларга халақит қилиб, уларни кўршапалак ҳужайраларини ўлдиришига йўл қўймаса ҳам, лекин охир-оқибат унинг ўзи вирусларга ёрдам кўрсатган бўлиб чиқади. Жараённинг компьютер модели шуни кўрсатдики, сигнал тизими вируснинг ишига тўғаноқ бўлиб, ҳужайраларни ўлимдан қутқариб қолгани билан, у инфекциянинг ўзини бартараф қилмайди. Яъни вирус барибир ҳужайра ичида яшаб қолади ва шароитга мослашишга киришади. Вақт ўтиши билан у бу шароитга бутунлай мослашади. Натижада кўршапалак ҳам, вирус ҳам бир танада бир-бирига халақит бермай яшаб юраверади. Ва вирус худдики пайт пойлайди. У кўршапалакдан бошқа жониворга ўтиши билан иммун системаси кўршапалакчалик бўлмаган янги организмни тез орада зарарлай олади.

Одам танасида ҳам интерферонлар албатта мавжуд. Бироқ одам интерферони кўршапалакникичалик кучли эмас. Энг ёмони шундаки, одам танасига бу каби тожвирус тушганда аввалига ҳеч қандай аниқ белгилар кўзга ташланмайди. Фақат узоқ муддатли, яширин инфекция авж ола бошлайди.

Коронавирусларни кўршапалакдан одамга тўғридан-тўғри ўтиши қийин масала. Бу жараёнда одатда бошқа бир ҳайвон (одатда хонаки ҳайвон) воситачи бўлиб хизмат қилади. Масалан, одамда аниқланган турли коронавирусларда туя, чўчқа ва от воситачи бўлган. Ухань коронавируси, яъни Covid-19 да эса воситачи панголинлар бўлган бўлиши тахмин қилинмоқда.

Кўршапалакларнинг интерферонларидаги ўзига хослик айнан нимада эканини аниқлаш учун қўшимча илмий тадқиқотлар ўтказилиши керак бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

АҚШ Эроннинг нефтдан тахминан 14 миллиард доллар даромад олишига имкон берди

Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Goal «Олтин тўп — 2026» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади

Goal.com портали таҳлилчилари 2026 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритишга асосий даъвогарлар рейтингини тақдим этишди.

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрон АҚШнинг Иорданиядаги F-35 ва F-15 қирувчи самолётларига зарба берди

Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги Эрон ҳарбий матбуот хизматига таяниб маълум қилди.

Эрон урушни тугатиш учун АҚШга ультиматум қўйди

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри манбага таяниб хабар берди.

Россия Украинага қарши кенг кўламли ҳужум бошланганини эълон қилди

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский кенг кўламли ҳужум хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.

Эрон АҚШ базаларига қилинган ҳужумларда биринчи марта "Зулфиқор" ракетасидан фойдаланганини эълон қилди

Бу ҳақда Mehr нашри ИИҚК баёнотига таяниб хабар тарқатди.

АҚШ Эрон раҳбарлиги учун асосий номзодни маълум қилди

Нашр суҳбатдошлари қайд этишича, ҳозирча Ғолибаф бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.

Эрон хавфни кучайтирмоқда: Теҳрон АҚШга қандай талаблар қўймоқчи?

Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.

Исроил ТИВнинг расмий канали жойлаган хабар: Эрон режими дунёдаги энг катта таҳдид

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Эрон режими глобал террор тармоғининг асосий ташкилотчиси ҳисобланади.

Трамп оиласининг дрон бизнесига сармояси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Айрим манбаларга кўра, Дональд Трамп оиласининг Эрон атрофидаги можаролардан олдин дрон соҳасига сармоя киритгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Навоийда наркокурьер «занжири» фош этилди

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.

"Исроил Қуддусдаги масжидларга портлаш тайёрламоқда"

Ушбу ҳаракатларнинг мақсади — дунё миқёсида муқаддас урушни бошлаш, исломнинг муқаддас масканларини бузиш

Техас штатидаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди

Расмийлар нефтни қайта ишлаш заводи атрофидаги ҳаво сифатини назорат қилмоқда.

Тожикистон Марказий Осиёда терроризм индекси бўйича энг хавфли давлат деб топилди

Африка ва Яқин Шарқ ҳудудлари эса ҳанузгача терроризм юқори бўлган “қайноқ нуқталар” сифатида қолмоқда.

Ургутда мактаб ўқувчиси 5 яшар қизни машинада уриб, воқеа жойидан қочиб кетди

Маълум бўлишича, у маҳаллий мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси бўлиб, транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.

Термизда картошка кўринишидаги 72 кг «гашиш» фош қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясига олиб кетилаётган бўлган.

Эрон Трамп учун кутилмаган ҳодисаларни ваъда қилди

Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.

Лондонда яҳудий ташкилоти тез ёрдам машиналарига ўт қўйилди

Полиция мазкур ҳодисани антисемитик нафрат жинояти сифатида тергов қилмоқда. Ҳужум оқибатида бир неча транспорт воситаларига жиддий зарар етган.

Эрбил аэропорти яқинида портлашлар содир бўлди

Ироқнинг Эрбил халқаро аэропорти яқинида, шунингдек АҚШ ҳарбий базаси жойлашган ҳудудда кетма-кет портлашлар эшитилди.

Эрон можароси кенгаймоқда: зарбалар хариталарда акс эттирилди

Яқин Шарқдаги Эрон атрофидаги можаро тобора кенгайиб бормоқда. Хариталарга асосланган таҳлилларга кўра, Теҳрон томонидан минглаб ракеталар ва дронлар минтақанинг турли нуқталарига йўналтирилган.

АҚШ ҳарбийлари: “Исроил учун ўлишни истамаймиз”

АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.

Россия Чернигов вилоятидаги НАТО ўқув полигонига зарба берди

Бу ҳақида Украинадаги яширин кўнгиллилар ҳаракати координатори Сергей Лебедев РИА Новостига маълум қилди.

Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди

Жасад 2026 йилнинг 23 март куни “Истанбул-Андижон” рейси орқали Ўзбекистонга юборилди.

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан мазкур МИБ давлат ижорчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Трамп: “Эрон ҳатто рақобат ҳам туғдирмаяпти”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳақида навбатдаги кескин баёнот билан чиқди.

Каллас: “Уруш севги саргузаштига ўхшайди — кириш осон, чиқиш қийин”

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Эрон атрофидаги вазият юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.

Исроил Эроннинг “Басиж” кучлари разведка бўлинмаси бошлиғи йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил армияси матбуот хизматининг хабар беришича, Теҳронга зарбалар чоғида “Басиж”нинг разведка бўлими бошлиғи Исмоил Аҳмадий йўқ қилинган.