Коронавирус: Роналдунинг маоши камайтирилиши мумкин

Коронавирус: Роналдунинг маоши камайтирилиши мумкин

"Ювентус" футболчиларнинг маошини камайтириши мумкин: маошнинг қисқариши португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуга таъсир қилади. Бу ҳақда "El Mundo Deportivo" хабар бермоқда.

Италия футбол федерацияси раҳбари Габриеле Гавина клубларга коронавирус пандемиясидан келиб чиқадиган иқтисодий зарарни минималлаштириш имкониятини беради. Шундай қилиб, футболчилар ойлик маошининг 30 фоизигача қисқартириш мумкин. Натижада Роналдунинг "Ювентус"даги йиллик даромади 10 миллион еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Роналдунинг "Ювентус" даги маоши йилига 31 миллион еврони ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!