Коронавирус пандемияси 2022 йилда тугайди, агар...

Коронавирус пандемияси 2022 йилда тугайди, агар...

Агар эмлаш даражаси камида 80 фоиз бўлса, коронавирус пандемияси 2022 йилда тугаши мумкин. Бу ҳақда вирусолог Анатолий Альтштейн айтиб ўтди.

Аввалроқ иммунолог, ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов коронавирус пандемияси 2022 йилда тугашини айтган эди.

“Мен ҳам бу йил эпидемияга барҳам берамиз деган фикр тарафдориман. Вакцинани қўллаш шарти билан. Агар биз эмлашдан фойдаланмасак, у кечиктирилади", - деди Альтштейн.

Унинг фикрича, эмлаш даражасини 100 фоизга етказиш мумкин эмас. Идеал вариант - 90 фоиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!