Коронавирус: Кеча юртимизда 94 нафар кишида касалланиш қайд этилди

Коронавирус: Кеча юртимизда 94 нафар кишида касалланиш қайд этилди

2022 йил 6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241 минг 377 (+94) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 9 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Жиззах вилоятида 4 нафар, Навоий вилоятида 6 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Фарғона вилоятида 18 нафар, Тошкент вилоятида 3 нафар, Тошкент шаҳрида 26 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238 минг 442 (+79) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!