Коронавирус: Арманистон фавқулодда ҳолат режимини тўртинчи бор узайтирмоқчи

Коронавирус: Арманистон фавқулодда ҳолат режимини тўртинчи бор узайтирмоқчи

Арманистон ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини тўртинчи марта узайтиришни мўлжалламоқда.

"Вазият оғирлигича қолмоқда. Соғлиқни сақлаш тизими зўриқиш режимида ишламоқда. Катта эҳтимол билан фавқулодда ҳолат режими яна бир марта узайтирилади", - деди мамлакат бош вазири Никол Пашинян.

Унинг сўзларига кўра, фавқулодда ҳолат режими тинимсиз узайтирилиши мумкин эмас ва келгусида фавқулодда ҳолат режимисиз эпидемияга қарши меъёрларни таъминлашда зарур воситаларга эга бўлиш учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш талаб этилади. 

Арманистонда фавқулодда ҳолат режими 13 июлда ниҳоясига етади. Мамлакатда ўтган суткада 330 кишида коронавирус аниқланган, касалликка чалинганлар сони 28 936 нафарга етган.

Ягона ахборот марказининг маълумот беришича, ўтган суткада саккиз бемор вафот этган, жами вафот этганлар сони 650 кишини ташкил этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!