Маданий туризми билан дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳларни қабул қилиб келадиган Коня, ўзининг улуғвор ғорлари билан ҳам зиёратчиларни жалб этади.
Коня-Анталия йўналишида жойлашган ва 1968 йилда француз олими томонидан кашф этилган 22 километр узунликдаги Тиназтепе ғори “табиат мўъжизаси” сифатида таърифланади.
Кезиш учун мўлжалланган майдони 1580 метр бўлган ғорда ер ва шип ўртасидаги баландлик баъзи жойларда 65 метргача етади. Ғордаги галереялар ташриф буюрувчиларга “визуал зиёфат” яъни тамоша завқини бахш этади.
Ғорни бошқарадиган компания бош директори Байрам Челмели, ғорни 2004 йилда ташриф буюрувчиларга очганликларини баён қилди.
Ғорни ўз маблағлари билан жиҳозлаганликларини ифода этган Челмели: “Ғоримизнинг белгиланган узунлиги 22 километр, аммо кезиб кўриш мумкин бўлган, яъни, жиҳозлаш тугатилган қисми 1580 метр. Ғор, 1968 йилда француз олими Михаэл Бакалович томонидан кашф этилган ва у ўша давр воситаларидан фойдаланиб чизмасини тайёрлаган. Унинг бошқа ғорлардан ажратиб турадиган хусусияти, ғор ичида дарё борлигидадир. Айниқса, баҳор ойларида ёмғир, қор ёғади. Пастга оқаётган сув ичкарида шаршара ва кўл ҳосил қилади. Бу вақт ўтиши билан бу ерда сталактит ва сталагмитларнинг пайдо бўлишига замин яратади” – дея маълумот берди.
Ҳар йили минглаб маҳаллий ва хорижлик зиёратчиларни қабул қилган ғорнинг ёши ҳақида фикр билдирган Челмели, “Ғорнинг ёши 230 миллион йил деб белгиланди. Сталактит ва сталагмитларнинг ҳар бир сантиметрини шаклланишига сарфланадиган муддат эса 100 йил. Шу тариқа ғорнинг ёшини тахмин қила оламиз, дея қўшимча қилди.
Чамлик ғорлари
Конянинг Деребужак тумани чегаралари ичида жойлашган ва 2022 йилда миллий боғ деб эълон қилинган Чамлик ғорларининг туризм марказига айлантириш мақсадида олиб борилган ёритиш ва жиҳозлаш ишлари ўз ниҳоясига етди. Ғор жойлашган ҳудуддаги ернинг тиклиги ёввойи ҳайвонлар учун мос яшаш шароитини яратади ва минтақада ҳимоя остидаги ёввойи эчкиларни ҳам учратиш мумкин.
Бейшеҳир Маданият ва Туризм Уюшмаси Раҳбари Мустафо Буюккафали, атрофда 20 га яқин катта ва кичик ғор борлигини айтди.
"Чамлик ғорлари" деб аталган ғорларнинг энг каттаси Балатини ғори эканлигини таъкидлаган Буюккафали шундай деди: “Ғорнинг ўзига хос жиҳати шундаки, кирганингизда 1 километрдан кейин сталактит ва сталагмитларнинг ғаройиб гўзаллиги ва ранг-баранглигига дуч келасиз. Бошқа ғорларга нисбатан фарқли шаклланишлар мавжудлигига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Шунингдек ғор сувга тўла; сиз олға силжир экансиз тўсатдан сувга тушиб қоласиз, буни "жодугар қозони" деб аташади. Бу ердан имкон қадар тезроқ чиқиб кетишингиз керак ва шунга мос равишда сизда махсус жиҳозлар бўлиши лозим. Энди бу жой туризм учун фойдаланилади”.
Сулуин ғори ҳам худди шу минтақада, Чамлик шаҳридан 500 метр жануби-ғарбда жойлашган.
Тахминан 25 метр узунликдаги ғорнинг кириш қисми сувга тўла бўлгани учун унга фақат қайиқ билан кириш мумкин. Гигант тош блоклари орасида шаршараларни ҳосил қилган сувлар, ғор ичида 150 метр масофадан сўнг катта кўлни ташкил қилади. Ушбу чуқур кўл бўйлаб қайиқда сайр қилиш мумкин.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
У Покистоннинг олтита ҳинд ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақидаги даъволарини нотўғри деб атади, аммо Ҳиндистон қанча самолёт йўқотганини айтишдан бош тортди.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.
Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.