“Прописка” муаммоси узоқ йиллар давомида қанчадан-қанча юртдошларимизнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиши, пойтахтда яшаб ишлаши, ўқиши, тиббий кўрикдан ўтишида тўсиқ бўлиб келган. “Вақтинчалик прописка”си тугаб қолгани учун ижарада турган хонадони ва ҳатто ўқишдан ҳайдалишгача борган, олий маълумоти бўла туриб, у ёки бу давлат ташкилотида ишлай олмаган танишларим кўп эди. Икки йил олдин Собиқ Иттифоқ давридан қолган ушбу эскича тартибга бутунлай барҳам берилди.
“Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, «доимий прописка қилиш» ва «турган жойи бўйича ҳисобга олиш» тушунчаларини «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» ва «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаларига ўзгартириш таклифи маъқулланди. Фуқароларга биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда бўлган манзил билан бир қаторда эгалигида бўлган уй-жой майдонига доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш имкониятини яратиш; доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш учун эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ҳамда бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши йўқотилиши тўғрисидаги қоидани олиб ташлаш кабилар белгиланди.
Асосийси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини олиб борган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлди.
Тошкент шаҳри ва вилоятидан кўчмас мулк сотиб олмоқчи бўлган фуқаронинг ушбу ҳудудларда доимий пропискада туриши, шунингдек янги яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби талаби бекор қилинди.
Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш 1 кун ичида амалга ошириш тартиби жорий этилди.
Вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш муддати 1 йил этиб белгиланди.
Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакат ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқароларига енгиллик яратиш мақсадида амалга оширилган мазкур ислоҳотлар эндиликда Конституцияда ҳам белгиланиши кутилмоқда.
Яъни, 28-моддага биноан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда бўлиб турган ҳар бир шахс республика ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ўзгартиш нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, шахсий ҳаёт дахлсизлиги Конституция даражасида мустаҳкамланганини англатади. Аввалгидек, метрога ҳам паспортни олиб тушишга эҳтиёж қолдирмайди, тиббиёт муассасалари эшиги олдида жавдираб туришларга чек қўяди. Инсон ҳуқуқлари олий қадрият даражасига олиб чиқилган мамлакатда шундай бўлиши ҳам керак, аслида.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.