Forbes талқинига кўра, UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор энг кўп ҳақ тўланадиган машҳурларнинг кучли юзталигига кирди.
Макгрегор мазкур рўйхатга кирган ягона MMA жангчиси ҳисобланади. Ирландиялик 65-ўринни эгаллади.
У 2018 йилда қарийб 47 миллион доллар ишлаб топди.
Манбага кўра, Конор Ҳабиб билан кечган жангдан 30 миллион доллар (гонорар ҳамда пулли эфирлардан тушган бонус маблағлар) атрофида ишлаб олди. Макгрегор Reebok билан тузилган шартномага кўра 5 миллионга эга бўлди. Бундан ташқари жангчи ўзининг Пропер 12 вискиси сотувидан ҳам фойдага кирди.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор 2018 йилда Макгрегор UFC’да битта жанг ўтказди. Октябрда бўлиб ўтган жангда у россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга мағлуб бўлганди.
Ушбу рўйхатда қўшиқчи Тейлор Свифт биринчи ўринни эгаллади. У ўтган йил 185 миллион доллар ишлаб олган. Ҳужумчи Лионель Месси эса энг кўп ҳақ тўланадиган спортчи бўлди (127 миллион доллар). Бокс бўйича ўрта вазн тоифасида WBC, WBA ва IBF чемпиони ва иккинчи ўрта вазнда WBA Regular камари соҳиби мексикалик Саул Алварес 94 миллион атрофида ишлаб топган. У эса 10-ўринни банд қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.