Кобулда намойиш: Юзлаб одамлар банклар очилишини талаб қилди

Кобулда намойиш: Юзлаб одамлар банклар очилишини талаб қилди

Юзлаб одамлар банклар ва валюта алмаштириш шохобчалари очилишини талаб қилиб Кобул кўчаларига чиқди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар бермоқда.

«Толибон» ҳаракати 25 августдан Афғонистондаги барча банклар иш бошлашини эълон қилганига қарамасдан, кўплаб банклар ходимлари хавфсизлик нуқтайи назаридан ишга қайтмаяпти.

Намойишчилар банкларда сақланаётган маблағларнинг ҳеч бўлмаса бир қисми берилишини талаб қилди. Ўз навбатида, банклар раҳбарлари мамлакат марказий банки очилмагунича фаолият бошлай олмасликларини айтмоқда.

Афғонистондаги барча молия муассасалари қарийб икки ҳафтадан буён ёпиқ турибди. Натижада миллионлаб кишилар банклардаги пулларини ололмаяпти, ишхоналар эса ўз ходимларига маош бера олмаяпти.

Толиблар 23 август куни Ҳожи Муҳаммад Идрисни марказий банк бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинлаганди. Аввалроқ Ашраф Ғани бошчилигидаги ҳукумат даврида марказий банк раҳбари вазифасини бажарган Ажмал Аҳмадий толиблар давлат резервларининг 0,1 фоизига эгалик қилиши мумкинлигини, резервларнинг катта қисми АҚШ томонидан музлатиб қўйилганини айтганди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!