Ким Чен Ин Россияга ташрифини якунлади

Ким Чен Ин Россияга ташрифини якунлади

Ким Чен Ин Россияга ташрифини якунлади. КХДР етакчиси зирҳли поездда Владивосток яқинидаги станциядан Шимолий Корея чегараси томон йўл олди. Унинг ташрифи океанариум ва балетга ташриф билан якунланди.

Бир неча кунлик ташрифи давомида у Путин ва Шойгу билан учрашишга муваффақ бўлди. Ким Чен Инга Су-35 ва Су-57 қирувчиларини йиғиш заводи, Россия Украинага ҳужумда қўллаётган "Кинжал" ва "Калибр" ракета комплекслари, шунингдек, модернизация қилинган "Маршал Шапошников" фрегати кўрсатилди.

Ғарб таҳлилчилари Москва Украинадаги ҳужум амалиётлари учун Пхеняндан қурол-яроғ сотиб олмоқчи, Шимолий Корея эса ўз навбатида Россиядан ядро ва ракета дастурлари учун технология олишни кутмоқда, дея хавотирда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!