КХДР етакчиси Ким Чен Ин май ойи бошида ўғит заводига ташриф буюрганидан кейин Вонсанда қолди, дея хабар беради Япония ва Жанубий Корея ОАВ.
Шундай қилиб, Киодо агентлиги исми ошкор этилмаган манбаларга таяниб Шимолий Корея раҳбари 1 май куни заводга ташриф буюргандан кейин Пхеньянга қайтиб келмагани ҳақида маълумот берди. Ким Чен Иннинг нега курортда қолгани номаълум.
КХДР раҳбарининг яшаш жойи ҳақидаги шунга ўхшаш маълумотлар Жанубий Кореянинг "Чунан Илбо" газетасида ҳам чоп этилди. Шимолий манбаларга таяниб, нашр "Ким Чен Ин 11 апрель куни Пхеньянни тарк этиб, Вонсонда бўлганини" хабар қилмоқда.
"1 май куни у ўғит ишлаб чиқарадиган заводнинг очилишида иштирок этди ва Вонсанда қолмоқда... Манбаларга кўра, Ким Чен Ин заводнинг очилиш маросимидан кейин ҳам жамоат ишлари билан шуғулланмайди — у армия бўлимларига ташриф буюради ва ракеталар ҳамда бошқа стратегик қуроллар ишлаб чиқарилишини кузатади", — дея таъкидланган хабарда.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.