2023 йилнинг август-октябрь ойларида Украинага Ғарб давлатларидан ваъда қилинган янги ёрдам ҳажми энг паст даражага етди – 2022 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 90 фоизга камайди.
Бу ҳақда Киль жаҳон иқтисодиёти институти (Германия, Киль) томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари далолат бермоқда, деб ёзади "Европа ҳақиқати"ни.
Тадқиқотга кўра, 2023 йил август ва октябрь ойлари орасида янги ёрдам пакетларининг умумий қиймати 2,11 миллиард еврони ташкил этди, бу 2022 йил январидан бери энг паст кўрсаткичдир.
Украина учун энг муҳим фаол донорлар Германия, Финляндия, Ирландия, Хорватия, Литва, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, Швеция ва Швейцария, шунингдек, Канада ва Буюк Британиядир.
АҚШ жами 44 миллиард евро билан энг йирик ҳарбий ёрдам донори бўлиб қолмоқда. Бироқ Германия жами 17 миллиард евродан ортиқ ҳарбий мажбуриятларни тезда бажармоқда.
ЕИ давлатлари ваъда қилинган ҳарбий ёрдам ҳажми бўйича АҚШга етиб боришда давом этмоқда ва бу кўрсаткич бўйича аллақачон улардан олдинда.
Оғир қуроллар учун ваъда қилинган жами 25 миллиард евронинг (2022 йил январь - 2023 йил октябрь) 43 фоизи АҚШга, 47 фоизи эса Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари ва институтларига тўғри келади.
Бир кун аввал Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси АҚШ Сенатида процессуал овоз беришдан ўта олмади.
Қонун лойиҳасини овозга қўйиш учун у 100 тадан камида 60 овоз олиши керак эди. Фақат 49 сенатор ёқлаб овоз берди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.