Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Украина пойтахтида 4 мингдан ортиқ кўп қаватли уйда иситиш тизими ишламаяпти. Россия ҳужумининг оқибатларини бартараф этиш камида бир неча кун вақт олади. Қайта тиклаш ишларига маҳаллий ҳокимият вакиллари ва давлат идоралари ходимлари тўлиқ жалб этилади.
Маълумотларга кўра, 20 январга ўтар кечаси Россия яна бир бор Украинадаги энергетика инфратузилмаси объектларига зарба берган. Киев расмийлари шаҳарда 5635 та кўп қаватли уй иситиш тизимидан узилганини, бу пойтахтдаги бундай турдаги уйларнинг ярмидан кўпини ташкил этишини билдирган.
Шунингдек, Украина Олий Радаси биносида ҳам иссиқлик, электр энергияси ва сув таъминоти вақтинча узилган.
Россия армияси 20 январ кечаси Украинага ракета ва дронлардан зарбалар берган. Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари маълумотларига кўра, бу пайтда 342 та нишон уриб туширилган ёки бостирилган: 315 та дрон, 13 та Х-101 қанотли ракетаси ва 14 та “Искандер” баллистик ракетаси. Ҳужумнинг асосий йўналиши Киев шаҳри ва вилояти бўлган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.