Кечаси баланд овозда қўшиқ айтган шахс қамалди
![Кечаси баланд овозда қўшиқ айтган шахс қамалди Кечаси баланд овозда қўшиқ айтган шахс қамалди](/photos/news/6EALk5RNEbNVX4z.jpeg)
У.Х. исмли шахс бир йил давомида такроран 2024 йил 5 июнь куни соат 02:25 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Матлубот кўчасида, яъни жамоат жойида тамаки ва спиртли маҳсулотларини истеъмол қилиб, атроф муҳитни ифлослантирган.
Шунингдек у баланд овозда қўшиқ айтиб, фуқароларнинг тинчлигини бузиб ўтирганида, ИИО ходимларининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ва ИИБ биносига бориш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган.
У.Ҳ. МЖтКнинг 561-моддаси, 161-моддаси, 185-2-моддаси 1-қисми, 187-моддаси 2-қисми, 192-моддаси 1-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.
Унга МЖтКнинг 34-моддаси тартибида узил-кесил 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).