Кеча ярим тунда Гулистондаги такси ҳайдовчиси "лой кўчага" кирмасдан, мижозни ярим йўлда ташлаб кетган...

Кеча ярим тунда Гулистондаги такси ҳайдовчиси "лой кўчага" кирмасдан, мижозни ярим йўлда ташлаб кетган...

Фаол кузатувчиларимиздан келиб тушган навбатдаги мурожаат, Гулистон шаҳридаги такси хизматлари фаолиятига доир, деб ёзади "Sirdaryo xabarlari" канали.

Исми ва телефон рақамлари бизга маълум бўлган кузатувчимизнинг таъкидлашича, бугун 25 ноябрь куни ярим кечаси (тахминан соат 01:00 ларда) Гулистон шаҳрида такси хизматидан фойдаланади ва ярим кечаси (қаҳратон совуқда) мижозни такси ҳайдовчиси ярим йўлда (такси ҳайдовчиси лой кўчага кирмаслигини айтган) ташлаб кетади.

Мурожаатчининг исми, телефон рақами ва оператор билан бўлиб ўтган аудио суҳбати бизга маълум

Мурожаатчи ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб, оператор билан суҳбатлашишга уринган, аммо улар билан боғланишда ҳам муаммолар юзага келган. Ниҳоят оператор билан боғланганида, ўзаро суҳбатларини ёзиб олган (мурожаатчининг исми, телефон рақами ва оператор билан бўлиб ўтган аудио суҳбати бизга маълум).

Бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири бўлганлиги, олдимизда қиш ҳавосининг изғиринли кунлари эшик қоқиб турганлиги сабабли, вилоят Транспорт ва Монополия бошқармаларидан ушбу мурожаатни тегишли тартибда жиддий ўрганиб чиқишларини сўраб қолган бўлар эдик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!