Карлуш Кейруш – Қатар бош мураббийи!

Қатар футбол ассоциацияси мамлакат миллий жамоаси янги бош мураббийини эълон қилди.
Унга кўра, Карлуш Кейруш Қатар миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Португалиялик мутахассис ЖЧ-2022дан кейин истеъфога чиқарилган Феликс Санчес ўрнига иш бошлади.
Маълумот учун, Қатар Осиёнинг амалдаги чемпиони саналади. Осиё кубоги-2023 кейинги йилнинг январь ойида Қатарда ўтиши режалаштирилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).