Канадалик сейсмолог Туркиядаги зилзилаларни қуруқликдаги энг йирик зилзилалардан бири деб атади

Канадалик сейсмолог Туркиядаги зилзилаларни қуруқликдаги энг йирик зилзилалардан бири деб атади

Туркияда содир бўлган сўнгги зилзилалар дунёда қайд этилган энг йирик қуруқликдаги зилзилалар қаторига киради.

Бу ҳақда Канаданинг Британия Колумбияси провинсиясидаги Виктория университетининг сейсмология профессори Эдвин Ниссен “Анадолу” агентлигига (АА) берган интервmюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу зилзилалар “қайд этилган энг кучли қитъа зилзилаларининг беш ёки ўнталигига киради”.

“Уларни бунчалик ҳалокатли қиладиган нарса Туркиянинг аҳоли зич жойлашган қисмида миқёс ва жойлашувнинг уйғунлигидир”, деб тушунтирди у.

Унинг таъкидлашича, энг кучли зилзилалар одатда океанларда содир бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!