Канада АҚШга боғлиқликни камайтириш учун Хитой билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи — Associated Press.
Нашрнинг хабар беришича, Канада бош вазири Марк Карни шу ҳафта Хитойга расмий ташриф билан боради. Бу сўнгги ўн йил ичида Канада ҳукумати раҳбарининг Пекинга илк сафари ҳисобланади. Ташриф Хитой билан муносабатларни тиклаш ва Канаданинг Қўшма Штатларга иқтисодий қарамлигини камайтиришга қаратилган.
Марк Карни жума куни Хитой раиси Си Жинпин ва бошқа юқори мартабали расмийлар билан учрашиши режалаштирилган. Канада ҳукуматининг маълум қилишича, сафар доирасида икки давлат ўртасидаги савдо ва инвестисия масалалари муҳокама қилинади.
"Карни Трамп жорий этган савдо божлари фонида келгуси ўн йил ичида Канада экспортини Қўшма Штатлардан бошқа бозорларга икки баробар кўпроқ оширишни мақсад қилган. Шунингдек, у Канада рақобатбардош ва мустақил иқтисодиётни шакллантириш учун янги халқаро ҳамкорликларни йўлга қўяётганини таъкидлади", дея ёзмоқда Associated Press.
Карни шанбагача Хитойда бўлади. Шундан сўнг у Қатарга боради ва кейинги ҳафтада Швейсариянинг Давос шаҳрида ўтадиган Жаҳон иқтисодий форумида иштирок этади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.