Канада ва Япония бош вазирлари мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Канада Бош вазири Жастин Трюдо ва унинг япониялик ҳамкасби Кисида Фумио мудофаа соҳасида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди ва глобал муаммоларни ҳал қилишда биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.
Икки давлат раҳбарларининг учрашуви Сан-Францискода бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АПЕК) етакчилари саммити доирасида бўлиб ўтди.
Томонлар Яқин Шарқдаги можаролар, Шимолий Кореянинг ядровий қурол дастури ва ракета таҳдиди каби глобал муаммоларни ҳал қилишда биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди.
Трюдо Япония етакчилиги ва унинг G7 раислиги даврида қоидаларга асосланган халқаро тартибни сақлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Бош вазирлар ўз устуворликларини илгари суриш йўлида биргаликда ишлашни давом эттиришни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.
Ҳукумат раҳбарлари савдо, сармоя ва инновациялар, шунингдек, барқарор таъминот занжирларини барпо этиш йўналишларида икки томонлама ҳамкорлик муҳимлигини таъкидладилар.
Трюдо ва Кисида Россия-Украина урушини ҳам муҳокама қилишди.