Жума куни билан табриклаш бидъатми?

A A A
Жума куни билан табриклаш бидъатми?

Яқин йиллардан бери баъзилар томонидан: ““Жума айёмингиз муборак бўлсин”, “Жума муборак” дейиш мумкин эмас, чунки, жума куни қиёмат куни бўлади, қачонки биз маҳшаргоҳдан ўтиб жаннатда йиғилганимиздагина “жума муборак бўлсин”, деб айтамиз. Жума билан табриклаш бидъат, чунки, Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалар бир-бирларини жума билан табрикламаган” деган ҳар хил гап-сўзлар тарқалиб қолди. Бу гап-сўзларга қисқа жавоб шуки, мўмин-мусулмонлар ўзаро бир-бирларига соғлиқ-саломатлик тилаб, Жума куни билан табриклашлари мубоҳ (савоб ҳам, гуноҳ ҳам бўлмайдиган) амаллардандир.

Чунки жума куни билан табриклаб, муборакбод қилиш бир қанча ояти карима ва ҳадиси шарифлардан кўзланган мақсадга мувофиқ келади ҳамда умумий шариат қоидаларига тўғри келади. Қуйида уларни баён қиламиз:

Биринчидан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

ﻭَﻗُﻮﻟُﻮﺍ ﻟِﻠﻨَّﺎﺱِ ﺣُﺴْﻨًﺎ

яъни: “Одамларга ширин сўз бўлинг” (Бақара сураси 83-оят).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда шундай деганлар:

"والكلمة الطيبة صدقة"

(متفق عليه عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Яхши гап садақадир” (Муттафақун алайҳ).

Демак, мусулмонлар бир-бирларини жума куни билан табриклаб, яхши тилакларни айтишлари мазкур ояти карима ва ҳадиси шарифлардаги ширин сўз ва яхши гапларни гапиришга бўлган тарғибнинг мазмунига тўғри келади.

Жума куни билан табриклаб, муборакбод қилиш бир қанча асрлардан бери мусулмонлар орасида одат тусига айланиб, бу сабабли мусулмонлар бир-бирларини хурсанд қилиб келмоқдалар. Мана шундай ўзаро хурсандчиликка сабаб бўладиган амални нимаси бидъат бўлади. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида бундай деган бўлсалар:

"أحبُّ الأعمالِ إلى اللهِ عزَّ وجلَّ سُرُورٌ يدْخِلُهُ على مسلمٍ"

(رواه الإمام ابن حبان والإمام الطبراني عن جابر بن عبد الله رضي الله عنه)

яъни: “Аллоҳ таолога энг яхши амал – мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киргазишдир” (Имом Ибн Ҳиббон ва Имом Табароний ривоятлари).

Демак, мана шу ҳадисга амал қилган ҳолда, мусулмон кишининг қалбига хурсандчилик киргизиш мақсадида жума куни билан табриклашимиз мумкин бўлади. Қолаверса, буюк саҳобий Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу бир ажойиб сўзни айтганлар:

ما رأى المسلمون حسنا فهو عند الله حسن، وما رآه المسلمون سيئا فهو عند الله سيء

(رواه الإمام الحاكم في المستدرك)

яъни: “Мусулмонлар яхши кўрган нарса – Аллоҳ таоло наздида ҳам яхшидир,  мусулмонлар ёмон кўрган нарса – Аллоҳ таоло наздида ҳам ёмондир” (Имом Ҳоким ривоятлари).

Мана шу пурмаъно гапга биноан ҳам жума куни билан ўзаро муборакбод этиш ва яхши тилаклар тилашимиз мумкин бўлади. 

Иккинчидан,  Жума куни билан табриклаш – ўзаро дуо қилиш ва бир-бирига яхши тилаклар айтишдир. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда дуо қилишга бўлган тарғиб бирор-бир қайдсиз мутлақ келган. Жумладан, Аллоҳ таоло дуо қилиш ҳақида Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ

فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ

яъни: “Сиздан (эй, Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар” (Бақара сураси, 186-оят).

Ушбу оятдаги дуо махсус бир дуога қайдланмасдан умумий бўлганидан кейин, мусулмон кишининг бошқа биродарига “жума кунингиз муборак бўлсин” деган дуоси ҳам мазкур ояти кариманинг мазмунига мувофиқ келаверади. Агар ушбу оят махсус дуоларни ўз ичига олади, жума билан табриклашдаги дуони ўз ичига олмайди десак, мутлақ (қайдсиз) келган оятни қайдлаб қўйган бўламиз. Бу эса ҳанафий мазҳабимиздаги усул қоидаларга тўғри келмайди.

Қолаверса, бизни ҳар бир дуоимиз ва яхши тилакларимизнинг лафзига мувофиқ албатта Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор ҳадис ёки саҳобалардан бирор ривоят топилиши шарт эмас. Бундай қоида шариатимизда йўқ. Балки, юқорида зикр қилинган умумий бир қанча далиллар мавжуд,  улар ўз ичига кўплаб амалларни қамраб олади. Шундай экан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобаларнинг бир ишни қилмаганларининг ўзгинаси, уни ман қилиш учун далил бўлмайди. 

Учинчидан, Қурбон ва Рамазон ҳайити кунлари билан табриклаш, шунингдек, янги кийим кийганда, кишининг тавбаси қабул бўлганда, ҳаж ибодатини тамомлаганда, никоҳ ақди тузилганда, фарзанд дунёга келганда табриклаш ҳақида бир қанча ҳадис ва ривоятлар мавжуд. Аммо жума куни билан табриклаш ҳақида сароҳатан (очиқ-ойдин) ҳадис ёки ривоят келмаган. Мана шундай ўринларда шариат қонун-қоидаларини яхши ўрганган уламоларимиз бир қоида ишлатадилар: “далили бор нарсага далил келмаган нарсани қиёс қилиш (таққослаш)”. Бу қоидани ишлатиш учун иккита шарт топилиши керак. Биринчиси, қиёс қилинаётган амалнинг шариатга зид жойи бўлмаслиги керак. Иккинчиси эса, далили келган амал билан далили йўқ амални бажаришдан мақсад бир бўлиши керак. Шундай экан, юқоридаги Қурбон ва Рамазон ҳайитлари билан табриклаш каби далили келган амалларга жума куни билан табриклаш амалини қиёс қилинади. Чунки барчасидан мақсад бир, у ҳам бўлса – мусулмоннинг қалбига хурсандчилик солишдир.

Қолаверса, Жума куни кунларнинг энг яхшиси экани ҳақида Пайғамбаримиз шундай деганлар:

"خَيْرُ يَوْمٍ طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ يَوْمُ الْجُمُعَةِ فِيهِ خُلِقَ آدَمُ وَفِيهِ أُدْخِلَ الْجَنَّةَ وَفِيهِ أُخْرِجَ مِنْهَا"

(رواه مسلم عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир! У куни Одам яралган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат ҳам жума кунидадир” (Имом Муслим ривоятлари).

Шунингдек, Жума куни мусулмонларнинг ҳафта ичидаги байрамлари ҳисобланади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:

"إن هذا يوم عيد جعله الله للمسلمين، فمن جاء الي الجمعة فليغتسل، وإن كان عنده طيب فليمس منه، وعليكم بالسواك" ( اخرج إبن ماجة عن إبن عباس رضي الله عنه)

яъни: “Албатта бу (жума куни) байрам кунидир. Аллоҳ уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. Шундай экан, ким жумага етса, ғусл қилсин. Агар унда хушбўйлик бўлса, ундан сепиб олсин ва мисвокни лозим тутинглар” (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу ҳам Жума кунини ҳафталик байрам экани ҳақида бундай деганлар:

  "يوم جمعة، ويوم عرفة، وكلاهما بحمد الله لنا عيدٌ" (رواه الطبري في جامع البيان).

яъни: “Аллоҳга ҳамд бўлсинки, Жума ва Арафа кунлари биз мусулмонларга байрам қилиб берди” (Имом Табароний “Жомиъул баён” китобларида келтирганлар).

Байрам билан табриклаш ва муборакбод қилиш мумкинлиги ҳақида мўътабар уламоларимиз томонларидан бир қанча маълумотлар мавжуд бўлиб, жумладан, буюк муҳаддис ва фақиҳ Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Мирқотул мафотиҳ” китобларида أتاكم رمضان، شهر مبارك яъни, “Сизларга Рамазон келди. Бу муборак ойдир” деган ҳадисни шарҳида  шундай деганлар:

هو أصل في التهنئة المتعارفة في أول الشهور بالمباركة

яъни: “Мана шу ҳадис (янги) ойларнинг аввалида урфга айланган муборак бўлсин, деб табриклашга асос ҳисобланади. 

Имом Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ “Муғний” китобларида шундай деганлар:

"قال أحمد، رحمه الله:  ولا بأس أن يقول الرجل للرجل يوم العيد: تقبل الله منا ومنك".

яъни: Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтдилар: “Байрам куни киши биродарига: “Аллоҳ сизу биздан қабул қилсин”” дейишини ҳеч қандай зарари йўқ.

Имом Шиҳоб Аҳмад Моликий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: 

سئل مالك عن قول الرجل للرجل في العيد تقبل الله منا ومنك وغفر لنا ولك

 فقال: "ما أعرفه ولا أنكره لأنه قول حسن"

яъни: Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳдан байрам куни киши биродарига: “Аллоҳ сизу биздан қабул қилсин ва гуноҳларимизни кечирсин!” дейиши ҳақида сўралганда у зот бундай жавоб бердилар: “Уни (далили борлигини) билмаймиз, лекин инкор ҳам қилмаймиз, чунки бу яхши сўздир”.

Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ “Усулул аманий би-ҳусулит таҳаний” китобларида бундай деганлар:

التهنئة بنحو الأعياد والشهور، لها أصل في السنة كالتهنئة بالمولود.

яъни: “Фарзанд кўрганда табриклашни ҳадисларда асоси бўлгани каби байрам ва ойлар билан табриклашни ҳам ҳадислардан асоси бор”.

Демак, байрамларда табриклаш мумкин бўлганидан кейин жума кунида ҳам табриклаш ва муборакбод этиш мумкин ва жоиздир. Чунки юқоридаги ҳадислар билан жума кунини ҳам байрам экани очиқ-ойдин маълум бўлди. Шунга биноан, бу кунни байрамона кайфиятда, хушбўйликларни сепиб, хурсадчилик билан, ибодатларни адо этиб, ўзаро бир-биримиздан ҳол-аҳвол сўраб, яхши тилакларни билдириб ўтказишимиз айни мудао бўлади. Жума куни сизга барокатли, муборак бўлсин, дейиш ҳам, яхши тилаклар жумласидандир.

Хулоса қиладиган бўлсак, юқоридаги барча ояти карима, ҳадиси шариф, ривоят ва фиқҳий қоидалар ҳамда уламоларимизнинг фикрларидан маълум бўлмоқдаки, мусулмонлар бир-бирларини Жума куни билан табриклаб, ўзаро дуолар қилишларида ҳеч қандай шариатга зид жойи йўқ. Аксинча, бу дуои хайр ва яхши тилаклар сабабли мусулмонлар орасида меҳр-муҳаббат, ўзаро хурсандчилик, оқибат зиёда бўлиб, биродарлик ришталари мустаҳкамланади. Албатта, бу табриклаш ихтиёрий бўлиб, уни вожиб ёки суннат демаймиз. Бу амални тарк қилган киши гуноҳкор ҳам бўлмайди.  Валлоҳу аълам.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Суперкомпьютер Жаҳон чемпионати-2026 ғолибини башорат қилди

Opta таҳлилчилари суперкомпьютерни ишга тушириб, терма жамоаларнинг Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Хитой Тайван қирғоқларида махсус операция бошланганини эълон қилди

Бу ҳақда Xinhua хабар бермоқда.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

Италия ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида Украина бўйича келишмовчиликлар юзага келди

La Repubblica нашри хабар беришича, бу Италия ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида Украина билан боғлиқ айрим масалалар бўйича келишмовчиликлар пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Исроил Трампнинг махсус вакили Уиткоффнинг телефон суҳбатларини тинглагани маълум бўлди

Бу ҳақда The New York Times (NYT) манбаларга таяниб хабар берди.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази: Эбола эпидемияси рекорд даражага етиши мумкин

АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

АҚШда ярим аср ичида илк бор ҳарбийлар қатл этилиши мумкин

Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта ҳарбий қатлларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ABC телеканали ички армия ҳужжатига таяниб хабар берди.

Руминия президенти: Констанца портида портлаган дрон Украинага тегишли бўлган

Руминия президенти Никушор Дан Констанца фуқаролик порти ҳудудида портлаган денгиз дрони Украинага тегишли бўлганини расман тасдиқлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил ҳужумлари оқибатида қарийб 3600 киши ҳалок бўлди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.

Уюшган жиноятчилик ва наркожиноятларга қарши курашда муҳим натижалар

Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ушбу қоидабузарликлар натижасида, электр таъминоти корхонасига жами 2 миллиард 154 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Исроил Эрон билан уруш вақтида қўшинларини махфий равишда Озарбайжонга жойлаштирган

CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.

Дубай шаҳзодасининг собиқ рафиқаси ҳибсга олинди: фарзандлар учун кураш давом этмоқда

Дубайда озарбайжонлик собиқ гимнастикачи Зейнаб Жавадли ҳибсга олинди.

Руминиянинг Констанца порти яқинида денгиз дрони портлади

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳозирда Руминия қирғоқлари яқинида яна учта денгиз дрони аниқланган.

Тошкентда автобусда уятсиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди

48 ёшли эркак Т.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб уятсиз ҳаракатлар содир этган.

“Чодаксой”да чўкиб кетган йигитнинг жасади 1 ҳафтадан сўнг топилди

Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган.

Тошкентнинг 5 та ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Бу эса метро поездлари ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига ўз таъсирини кўрсатган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.