Жорий йилнинг I чорагида бюджетга қанчасўмлик солиқ тушумлари таъминланди?

Жорий йилнинг I чорагида бюджетга қанчасўмлик солиқ тушумлари таъминланди?

Жорий йилнинг I чорагида бюджетга 40,3 трлн.сўмлик солиқ тушумлари таъминланди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 трлн.сўмга (6%) кўп

АОКАда Солиқ қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида "Маҳаллабай" ишлаш тизими борасида маълумот берилди:

✅ 2023 йил якуни бўйича тўғридан-тўғри солиқ тушумлари 8 бараварга (8,8 трлн.сўмдан 70,7 трлн.сўмгача) ўсиши билан бирга уларнинг ЯИМдаги улуши 3,8 фоиз пунктга ўсди (ЯИМга нисбатан 2,8 дан 6,6 фоизгача).

✅ Билвосита солиқлар бўйича тушумлар 2,8 бараварга (18,2 трлн.сўмдан 51,5 трлн.сўмга) ошган ҳолда уларнинг улуши ЯИМнинг 5,7 фоизидан 4,8 фоизигача - 0,9 фоиз пунктга камайди.

✅ Пенсия жамғармаси даромадлари январь-март ойларида 10,9 трлн сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
1,6 трлн.сўмга (117%) ошди.

✅ Худди шундай ЭҲФ орқали товар айланмаси I чоракда 378,1 трлн.сўмни ташкил этиб, 25% ўсди.

✅ Солиқ қонуничилигига 1 апрелдан жорий этилган ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган яна бир ўзгариш – дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда хизматларга ҚҚС имтиёзи бекор қилинди.

✅ 2024 йилнинг биринчи чорагида тадбиркорлик субъектларига ҚҚС қоплаш бўйича жами 7 072 та корхона мурожаат қилган бўлиб, шундан 2 138 тасининг 5 388,0 млрд сўм ҚҚС суммаси қоплаб берилган.

✅ Шунингдек, 4 934 та корхонанинг 5,3 трлн сўмлик мурожаати солиқ ҳисоботларида ва риск даражаси юқори бўлганлиги сабабли рад этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!