Жиззахда ЙҲХБга тегишли машина нега тўхташ тақиқланган жойда тўхтаб тургани маълум бўлди

Жиззахда ЙҲХБга тегишли машина нега тўхташ тақиқланган жойда тўхтаб тургани маълум бўлди

2021 йилнинг 22 июнь куни ижтимоий тармоқлар орқали Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган, Ласетти русумли, давлат рақам белгиси 25 224 VSF бўлган хизмат автомашинаси “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси таъсир доирасида тўхтаб турган фотосурати тарқалди.

Масъул ходимлар томонидан мазкур ҳолат ўрганилганида, Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори катта сержант Х.Донақулов ўзига бириктирилган мазкур хизмат автомашинасида хизмат тақсимоти асосида Зомин туманига ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун хизматга жалб этилганлиги маълум бўлди.

Ходимнинг 2021 йил 22 июнь кунги хизмат фаолияти унга бириктирилган боди камера хотирасидаги видеолавҳалар ўрганилганида, хизмат автомашинасида хизмат зарурати сабабли амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 25-бандига мувофиқ Зомин шаҳарчаси, Мустақиллик кўчасида ўрнатилган 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси таъсир доирасида тўхтаганлиги ва хизмат автомашинасининг кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчалари ёқилган ҳолатда бўлганлиги маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!