Жиззахда МИБ ходимини калтаклаган ота-болага жиноят иши қўзғатилди

Жиззахда МИБ ходимини калтаклаган ота-болага жиноят иши қўзғатилди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти Арнасой тумани бўлими давлат ижрочиси қарздор Т.Т.дан 3,5 миллион сўм давлат божини ундириш учун унинг яшаш хонадонига борган.

Бироқ ижро ҳаракатларини амалга ошириш вақтида қарздор ва унинг ўғли давлат ижрочисининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилиб, уриб-тепиб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140-(ҳақорат) ва 219-(ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!