Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали хотин-қизларга нисбатан турли кўринишдаги зўравонлик, руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилаётгани, уларни ўз жонига қасд қилиш даражасига олиб борилаётгани билан боғлиқ нохуш хабарлар кўп тарқалмоқда, деб ёзмоқда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати.
Бош прокуратура ўз ҳисоботида, 2020 йилда номусга тегиш ҳолатлари 27,7 фоизга ошганлигини баён қилган.
«Бу жуда ачинарли... Фоиз ҳисобида кўрсатилган ушбу рақамлар ортида нечта қизнинг цинган тақдири, топталган шаъни ва қадр-қиммати ётибди экан.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига йўлланган мурожаатлар таҳлили, 2021 йилнинг 15 апрелига қадар хотин-қизлар томонидан 20 га яқин жинсий ва жисмоний зўравонлик, руҳий тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушганини кўрсатмоқда. Уларнинг аксарияти Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади.
Жумладан, фуқаро М.М. 2013 йилда сурхондарёлик йигитга турмушга чиқиб, 2 нафар фарзанд дунёга келтиради. У ўз мурожаатида турмуш ўртоғи кўп йиллардан буён доимий равишда қийноққа солиб, руҳий ҳамда жисмоний тазйиқ ўтказиб келаётганлигини ёзиб, турмуш ўртоғига нисбатан тегишли чоралар кўришни ва ҳимоя ордери олишда ёрдам сўраган. Омбудсман мазкур аризани назоратга олиб, уни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўрганди. Натижада фуқаро М.М.га 2021 йил 10 февраль куни «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун ҳимоя ордери» тақдим этилди. Аёллар қадрланадиган мамлакатда хотин-қизлардан шу каби мурожаатларнинг келиб тушиши киши кўнглини ғаш қилади албатта.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси 1995 йил қўшилган «Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги Конвенциясининг 3-моддасига асосан, иштирокчи давлатлар эркаклар билан тенглик асосида хотин-қизларнинг инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларини рўёбга чиқаришлари ва улардан фойдаланишларини кафолатлаш мақсадида хотин-қизларнинг ҳар томонлама ривожланишини ва тараққиётини таъминлаш учун барча, хусусан сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамма тегишли чораларни, шу жумладан қонунчилик чораларини кўришлари белгиланган ва бугунги кунда қонунчилигимизга имплементация қилинган.
Миллий қонунчилигимизда авваламбор Конституциямиз, шунингдек халқаро стандартларга мос хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатловчи махсус қонунлар, шунингдек бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида жинс бўйича камситишга йўл қўймаслик ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш кафолатлари белгиланган.
Қолаверса, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда ҳам хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ нормалар ўз аксини топган.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 4 январь куни 3-сон Қарори билан «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида»ги Низом тасдиқланган. Мазкур Низом билан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини берилиши ва тазйиқ ва (ёки) зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга бир қатор чекловлар ёки тақиқлари ўрнатилиши, келгусида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади», дейилади хабарда.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.