Гастроэнтеролог-шифокор, тиббиёт фанлари доктори, Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университети профессори Алексей Буеверов ортиқча истеъмол қилиш оқибатида жигарнинг сурункали шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотлар ҳақида гапирди.
Экспертнинг таъкидлашича, россияликларнинг 37 фоизи жигар касаллигидан азият чекмоқда, бунинг сабаби - рационда ортиқча ёғ ва шакар туфайли юзага келади. Шунда бу ҳолатда энг хавфли - фруктоза бўлиб, у ёғлар сифатида қайта ишланади, улар асосан жигарда тўпланади ва унинг яллиғланишини оширади.
Қайд этилишича, одамлар кўпинча бундай шакар миқдори юқори бўлган озиқ-овқатларни фойдали деб ҳисоблашади.
"Булар, масалан, шарбатлар. Уларда фруктоза энг зарарли шаклда - эритилган, тезда сўрилади ва шу сабабли дарҳол ёғларга айланиш учун қайта ишлашга ўтади", - дейди Буеверов.
Шунингдек, у баъзи мевалар, хусусан, тропик меваларни ортиқча истеъмол қилиш жигарга зарар етказиши мумкинлигини таъкидлади. Бундан ташқари, шифокор фруктоза бўйича "мутлоқ чемпион" бўлган - асални рационга қўшишда алоҳида эътибор беришни маслаҳат берди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.