Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатининг Осиёдаги саралаш босқичида иккинчи раунди иккинчи ўйинида Яман жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. 10 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган учрашув 5:0 ҳисобида якунига етди.
Ҳисоб 2-дақиқадаёқ очилди. Ярим ҳимоячи Санжар Қодирқулов Яман дарвозасига илк голни киритди. Шунингдек, ҳужумчи Элдор Шомуродов (33'), ярим ҳимоячи Жамшид Искандаров (53'), ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев (72') ва ҳужумчи Игорь Сергеев (90') қолган голларга муаллифлик қилди.
Бу янги бош мураббий Вадим Абрамов раҳбарлиги остидаги биринчи учрашув. Аввалги бош мураббий Эктор Купер жамоа саралаш босқичи биринчи учрашувида Фаластинга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганидан сўнг истеъфога чиқди.
Ғалабадан сўнг Ўзбекистон D гуруҳида 3 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.