Жазмани билан бирга эрини ўлдириш режасини тузган фарғоналик аёлнинг қилмиши фош бўлди

Жазмани билан бирга эрини ўлдириш режасини тузган фарғоналик аёлнинг қилмиши фош бўлди

Қува тумани Гулобод м.ф.й.да яшовчи Г.Абдувалиев (ўзгартирилган) Г.Абдувалиева (ўзгартирилган) билан 2010 йилда турмуш қуришган ўрталарида 3 нафар вояга етмаган фарзандлари яъни икки ўғил ва бир қизи бор. Улар бир бирларини ҳақоратлаши бўйича иши судда кўрилади.

Судда аёл 10 йилдан буён яшаб келаётганлигини, бир кун ҳам тинч куни бўлмаганлигини, эридан рўшнолик кўрмаганлигини айтиб турмуш ўртоғига уни ҳақорат қилганлиги учун чора кўришни сўрарди. Ҳуқуқбузар аёл Г.Абдувалиева  2020 йил 16 январдаги турмуш ўртоғи Гоффорнинг ҳақорати ўтиб кетганлигини энди у билан яшамаслигини, ўрталарида 3 нафар фарзанди ҳам бир кунини кўришини айтади.

Аёлнинг эри Г.Абдувалиев:

– Ўртоқ судья, кўрсатма беришдан олдин бир илтимосим бор.

— Хўш, айтинг.....

— Судга диск тақдим қилмоқчиман, шуни бир эшитсангиз...

Судда диск тарафлар иштирокида эшитилади. Аёл сув қуйгандек жим бўлиб қолади.

— Ҳа, рост, рост, мен шу “Дилмурод” (ўзгартирилган) билан гаплашардим. У билан бирга ишлардим. Турмуш ўртоғимдан яхши гап эшитмадим, менга меҳр керак эди! Меҳрни шу Дилмуроддан топдим!

Ҳуқуқбузар аёлга саволлар берилади.

— Хўп, яхши яшамабсиз, тинч яшамабсиз, бирор марта ота-онангизнинг уйига кетиб қолдингизми?

— Йўқ.

— Хўп, турмуш ўртоғингиздан рўшнолик кўрмабсиз, келгусида фарзандларингиздан кўришингиз мумкинлигини ўйламадингизми?

— Йўқ.

— 2 нафар ўғил ва бир нафар қизингиз бор экан, уларнинг келгусидаги ҳаётини-чи? Ота-онангизни-чи, уларнинг кўча-кўйда юришини-чи?

Саволлар кўп, бироқ ҳуқуқбузар аёл битта гапда турар эди:

— Мени тинч қўйсин. Бу менинг ҳаётим...

Судга Дилмурод чақиртирилади, у: “Мен Г.Абдувалиевнинг аёли билан гаплашиб турар эдим, мени ҳам 4 нафар фарзандим бор, ушбу оиланинг  ажрашиб кетишига ва 3 нафар фарзанднинг тирик етим бўлиб қолишига сабабчиман, ўзим ҳам ишимдан айрилдим. Хатоимни тан оламан”, дейди.

Судда аудиоёзувдаги ҳолатга кўра, Дилмурод томонидан аёлга ўз эрини нонуштасига “маргимуш” қўшиб юбориш таклиф қилинади. Суд, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бор ёки йўқлигига баҳо бериш учун тергов органига ҳабар беради. Ҳуқуқбузар аёл ва эрига қонун доирасида жазо тайинлайди.

А.Жумаев, Қува туман маъмурий судининг раиси

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!