Жанубий Кореяда парвоз пайтида самолёт эшиги очилиб кетди: 9 киши касалхонада (ВИДЕО)

Жанубий Кореяда парвоз пайтида самолёт эшиги очилиб кетди: 9 киши касалхонада (ВИДЕО)

Asiana Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт эшиги Жанубий Кореянинг Тегу шаҳрига парвоз пайтида йўловчи томонидан очилди, деб хабар берди Tengritravel.kz нашри.

Aирбус 321 самолёти Жанубий Кореянинг жанубий қирғоқлари яқинидаги Жежу оролидан Тегу шаҳрига учаётган эди. Asiana Airlines маълумотларига кўра, бортда 200 киши бўлган.

Йўловчилардан бири ҳодисани видеога олиб, интернетга жойлаштирди. Видеода қўрқиб кетган йўловчилар ўриндиқларини маҳкам ушлаб турганини кўриш мумкин.

Даегу ўт ўчириш бўлими 12 киши енгил тан жароҳати олганини ва тўққиз нафар йўловчи ҳаво етишмаслиги сабабли касалхонага ётқизилганини маълум қилди.

Эшикни чиқиш ёнида ўтирган йўловчилардан бири очганлиги тахмин қилинмоқда. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Йўловчилар орасида 48 нафар бошланғич ва ўрта мактаб спортчилари бўлган. "Болалар қалтираб, ваҳима ичида йиғлашди. Чиқишда ўтирганлар энг кўп ҳайратда қолган бўлса керак", - дейди спортчилардан бирининг онаси.

Воқеа содир бўлганига қарамай, самолёт эсон-омон қўнди, шундан сўнг гумондор деб тахмин қилинган шахс маҳаллий ҳокимият томонидан қўлга олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!