Яна бир кўкрак нишони таъсис этилади

Яна бир кўкрак нишони таъсис этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 10 декабр куни коррупцияга қарши курашиш, комплаенс назоратини такомиллаштириш ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тақдимоти билан танишди.

Коррупция – аксарият жамиятларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишга путур етказувчи жиддий жиноятдир. Бирор-бир мамлакат, минтақа, жамият коррупциядан иммунитетга эга эмас. Коррупция тадбиркорликка, фанга, таълимга, соғлиқни сақлаш ва бошқа кўплаб соҳаларга жиддий зарар етказади, мамлакат коррупциялашган тизимда муваффақиятли ривожлана олмайди.

Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг бошиданоқ бу ҳақиқатни чуқур англаган ҳолда коррупциянинг олдини олиш, шаффофликни ошириш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича кенг кўламли ишлар изчил амалга оширилмоқда.

Ушбу мавзу айни шу кунларда муҳокама қилинаётгани бежиз эмас. Зеро, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан 2004 йилдан бошлаб ҳар йили 9 декабрда Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни бутун дунёда нишонланади. Ушбу сана мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатлар самарасини баҳолаш, амалий натижаларни таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш учун муҳим фурсат.

Ўтган даврда давлат органларида комплаенс назорати тузилмаларининг фаолияти қайта кўриб чиқилиб, ички назорат бўлинмаларида 11 мингдан ортиқ ўрганишлар ўтказилгани, 793 миллиард сўмлик маблағларнинг мақсадсиз сарфланишининг олди олингани маълум қилинди. Қарийб 2 триллион сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди, 478 миллиард сўмлик зарар ундирилди.

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тасдиқлангани, улар томонидан 700 дан ортиқ ўрганиш, мониторинг ва назорат тадбирлари ўтказилгани натижасида 354 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди, 1397 та манфаатлар тўқнашуви ҳолати ҳамда қарийб 550 миллиард сўм маблағнинг мақсадсиз сарфланишининг олди олинди. Мансабдор шахсларга нисбатан 26 та жиноят иши қўзғатилди, 24 нафари маъмурий ва 148 нафари интизомий жавобгарликка тортилди.

Соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими, кадастр ва қурилиш тизимлари ҳамда давлат хизматчилари орасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, кадрларни ишга олишда шаффофликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув курсларида ўқитиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Соҳадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш кластерини йўлга қўйиш таклиф этилди. Бу тизим Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Ҳисоб палатаси ва Давлат молиявий назорати инспекцияси, идораларнинг ички назорат бўлинмалари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида мазкур иллатга қарши курашиш бўйича яқин ҳамкорлигини ўрнатиш ва уларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга хизмат қилади.

Кластер доирасида ахборот алмашиш, қўшма тадбирлар ўтказиш, мониторинг ва баҳолаш орқали яхлит экотизим яратилади, ишларнинг самарадорлиги ошади.

Тақдимотда соҳани рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Турли идораларнинг маълумот базаларини интеграция қилиш асосида Хавф-таҳлил марказини ташкил этиб, коррупцион хавфларни ҳамда давлат харидларида аффилланганлик ҳолатларини автоматик аниқлаш режалаштирилган. Шунингдек, комплаенс бўлимларнинг ишини тўлиқ рақамлаштириш, коррупциявий омиллар ва хавф-хатарларни аниқлаш тезкорлигини ошириш бўйича режалар тақдимот қилинди.

Қарорлар қабул қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди. Шу мақсадда “E-qaror” тизимида ҳужжатларнинг очиқ эълон қилиниши устидан назоратни ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланишда жамоатчилик назорати имкониятларини кенгайтириш топширилди.

Превентив чораларнинг кўлами ва таъсирчанлигини оширишга алоҳида эътибор берилди.

Соҳа ва тармоқларда коррупция омилларини бартараф этиш бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш таклиф қилинди. Бунда коррупция жиноятлари статистикаси ва бюрократия даражаси юқори, фаолияти бўйича фуқаролардан энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган ҳамда рақамлаштириш даражаси паст бўлган соҳалар билан манзилли ишлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бундай соҳа ва тармоқларда лойиҳа офислари ташкил этилиб, фаолият якунлари бўйича ҳисобот тайёрланади ва жамоатчиликка эълон қилинади.

Умуман, коррупцияга қарши курашиш жараёнига кенг жамоатчиликни жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди. Бу борада инвестиция лойиҳаларининг ижросини назорат қилувчи ташаббускор гуруҳларни кўпайтириш, қурилиш ишларини назорат қилишда маҳалла фаолларининг иштирокини таъминлаш таклиф қилинди.

Коррупция ҳақида хабар бераётганлар сонини ошириш мақсадида уларга ҳимоя ордери беришни йўлга қўйиш, рағбатлантиришнинг реал механизмини жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.«Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарига қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигидаги суиистеъмолчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, турли соҳалардаги иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши кўрилаётган чоралар ҳақида ҳисобот берилди.

Мутасаддиларга бу борада фақат жиноятнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки унга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиш, фаолиятни рақамлаштириб, масофавий назорат механизмлари ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан топшириқлар берилди. Профилактика ишларини кучайтириш, молиявий ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш, қонунбузарликларга имкон берувчи бўшлиқларга йўл қўймаслик мақсадида қонунчилик ҳужжатларини доимий равишда такомиллаштириб бориш зарурлиги таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда

Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.

Германия аҳолиси Эрондаги уруш сабабли шахсий автомобиллардан воз кечмоқда

Verivox портали буюртмасига асосан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 48 фоизи шундай фикр билдирган.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нетаньяхунинг махфий ташрифи

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху "Шер наъраси" операцияси вақтида Бирлашган Араб Амирликларига махфий ташриф буюрди.

«Барселона» раҳбари «Реал» президентига кескин жавоб қайтарди

«Барселона» президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Рафа Юсте Мадриднинг «Реал» клуби раҳбари Флорентино Переснинг шов-шувли баёнотларига нисбатан ўз муносабатини билдирди.

Transfermarkt Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчиларини маълум қилди (топ-10)

Transfermarkt портали Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг трансфер қийматларини янгилади ва Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтингини тақдим этди.

Қирувчи самолётлар кузатувида: Эрдўғон давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди

Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдўғон Қозоғистонга келди, уни Остона аэропортида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.