Париждаги Christie's аукционида Пабло Пикассонинг 1941 йилда чизган ноёб акварель асари "Аёл юзи" сотилмоқда, деб хабар беради BBC.
Асарнинг нархи тахминан бир миллион еврога баҳоланмоқда. Анъанавий кимошди савдоси ўрнига ташкилотчилар хайрия лотереясини ўтказишга қарор қилдилар: 100 еврога чипта сотиб олган ҳар бир киши афсонавий рассомнинг асарини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.
Тўпланган барча маблағлар Альцгеймер касаллигини ўрганадиган ва унга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқадиган француз жамғармасига ўтказилади.
Ташкилотчиларнинг айтишича, бу каби формат масалани кенг тарғиб қилишга ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга кўпроқ инсонларни жалб этиш имконини беради, шу билан бирга ўзига хос совринни қўлга киритиш имконини ҳам сақлаб қолади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.