АҚШ Лотин Америкадаги наркокартелларга қарши қуруқликдан зарбалар беришни бошламоқчи — Доналд Трамп.
"Энди биз наркокартелларга қарши қуруқликдаги амалиётларни бошлаймиз, чунки қуруқликда бу янада осонроқ", — дея АҚШ президентининг сўзларини келтиради CNN.
Ноябр ойининг охирида Трамп АҚШ "жуда яқин вақт ичида" қуруқликдан зарбалар беришни бошлашига ваъда берган эди. Сентябр ойидан бери АҚШ Венесуэла қирғоқлари яқинидаги, Қўшма Штатларга гиёҳванд моддалар олиб кетаётганликда гумон қилинган кемаларга ракета зарбалари бермоқда.
Трамп буни "жиноий гуруҳларга қарши уруш" деб изоҳлаб, 2025 йил январида иккинчи муддати бошида АҚШ Давлат департаментига наркокартелларни террористик ташкилотларга тенглаштириш бўйича кўрсатма берганини айтди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.