Австрия ҳукмрон коалицияси 14 ёшгача бўлган қизлар мактабларда ҳижоб кийишини тақиқловчи қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда. Reuters ва European Pravda хабар қилишича, бу чора 12 мингга яқин болага таъсир қилади.
Либерал Neos партияси раҳбари Янник Шетти бу чорани “қизлар эркинлигини ҳимоя қилиш” деб атаган. Ўта ўнгчи Озодлик партияси (FPÖ) эса уни “биринчи қадам” деб ҳисоблайди ва кейинчалик кенгайтиришни таклиф қилмоқда.
Австрия Ислом диний жамияти бу чорани асосий ҳуқуқларнинг бузилиши сифатида рад этди. 2020 йилда Конституциявий суд 10 яшгача бўлган қизларга қўйилган шунга ўхшаш тақиқни “мусулмонларга қарши” деб бекор қилган эди.
Шетти таъкидлаганидек, ҳукумат қўлимиздан келганини қилган, аммо қонун Конституциявий суддан ўтадими — ҳозирча аниқ эмас.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.