Финляндия кетма-кет саккизинчи йил Жаҳон бахт ҳисоботи (World Happiness Report) бўйича дунёдаги энг бахтли мамлакат деб топилди. Биринчи ўнликка, шунингдек, Дания, Исландия, Норвегия, Швеция, Коста-Рика ва Мексика кирди.
Ўзбекистон 44-ўринни эгаллади. Мамлакат ижтимоий қўллаб-қувватлаш, сахийлик ва ҳаётдан қониқиш каби кўрсаткичлар бўйича юқори баҳоланган. Россия 66-ўриндан, АҚШ эса 24-ўриндан жой олди.
Энг бахтсиз мамлакат сифатида яна Афғонистон тан олинди.
Жаҳон бахт ҳисоботи ҳар йили 140 давлатни баҳолайди. Унда ялпи ички маҳсулот, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, умр давомийлиги, коррупция ва эркинлик каби омиллар ҳисобга олинади.
Ҳисобот Оксфорд университети, Gallup тадқиқот компанияси ва БМТнинг ҳамкорлигида нашр этилади.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Россия АҚШ билан кенг кўламли келишув тузишга интилмоқда. Бу келишув Москванинг постсовет ҳудудидаги, жумладан Украинадаги таъсир доираларини тан олиш ҳамда Европадаги мавқеини мустаҳкамлашни ўз ичига олиши мумкин.
Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.